Aйниқса, мактаб ўқувчиларининг қувончи чексиз. Сабаби улар айни пайтга қадар таълим олиб келаётган 1989 йилда барпо этилган мактабнинг 424 ўринли эски биноси замонавий мактаб лойиҳаси асосида мукаммал таъмирланиб, янгича кўриниш ва шароитларга эга бўлди.
Мазкур бинонинг қурилиш ва таъмирлаш ишларига 2 миллиард 960 миллион сўм маблағ ажратилди. Куни кеча ушбу мактабнинг янги кўринишдаги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева иштирок этиб, янгиқишлоқлик болаларни қўшалоқ шодиёна билан табриклади, деб хабар беради Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.