Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Н.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Н.А. жабрланувчи (аёл) Х.Г. билан телеграм мессенжерининг “арзон уйлар” гуруҳида танишиб, алдов йўли билан 20.635.000 сўм миқдоридаги пулларни бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.