Маҳалланинг “фаол” моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мақсадида "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ҳамда “Маҳалла тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, вазирликда соҳа тарғиботини олиб бориш ҳамда танқидий материалларга доимий муносабат бериб боришни такомиллаштириш мақсадида замонавий техник воситалар ва имкониятлар билан таъминланган Медиа-марказ қуриб битказилди, яқинда фойдаланишга топширилади.