А. Инаков Андижон давлат тиббиёт институти ва Биринчи Москва тиббиёт институти (аспирантураси)ни тамомлаган. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон ногиронларни меҳнат қобилиятини аниқлаш ва тиклаш илмий-текшириш институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Ногиронларни тиббий, ижтимоий ва касб бўйича соғломлаштириш республика маркази директори илмий ишлар бўйича ўринбосари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий-ижтимоий ёрдам муассасалари фаолиятини ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, ҳозирги лавозимга тайинланишдан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори в.в.б. бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2021 йил 25 мартдаги “Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш белгиланган эди.

Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими