“Ҳазорасп” ЭИЗ айнан шу туман ҳудудида жойлашгани, бу ерда кўплаб саноат корхоналари иш бошлаётгани сабаб янги банк хизматларига эҳтиёж катта. Зеро, бугун туман ҳиссасига вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ярми, халқ истеъмоли товарларининг 60 фоизи тўғри келмоқда.

Питнак шаҳрининг марказий кўчасида жойлашган мазкур банк хизматлари маркази замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга.

Бу туманда хизмат кўрсатаётган учинчи банк филиалидир.

Рўзимбой ҲАСАН,

“Янги Ўзбекистон” мухбири.