Шунингдек, тадбирда фольклор-этнографик жамоалар, санъаткорлар, эстрада хонандалари ва бахшиларнинг чиқишлари;

Тасвирий санъат, халқ амалий санъати маҳсулотлари ҳамда миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси;

Миллий спорт ўйинлари доирасида, тош кўтариш, чиллак, арқон тортиш, миллий кураш мусобақалари;

Наврўз байрами муносабати билан Нурота тумани ва Сентоб қишлоғи ҳудудларига хос бўлган миллий таомлар, “Кўклам неъматлари” кўргазмаларини ҳамда “Энг яхши Наврўз таомлари” танловини ташкил этиш кўзда тутилган.