Янгиерлик тадбиркор Илҳом Каримов харобага айланиб қолган бинони «ноль» қийматда сотиб олиб, қайта реконструкция қилиб, унинг ўрнида замонавий завод барпо этилди.
Лойиҳа қиймати 6 миллион долларлик корхонада бир жараённинг ўзида 1 тонна 800 килограмм профиль маҳсулотидан 300 дона 6 метрлик akfa ромлари ишлаб чиқарилади.
Янги ишга туширилган заводда ҳозирча, бир сменада 25 нафар маҳаллий ёшлар меҳнат қилади. Ишлаб чиқариш учун зарур хом ашёлар қисман чет эллардан, шунингдек Самарқанд ва Жиззах шаҳарларидаги турдош корхоналардан олиб келинади, деб хабар беради Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.