Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.