— Жорий йилда хайрия тадбирларимиз сони ва сифатини янада оширамиз, — дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими раиси С. Каримов. — Хусусан, Наврўз умумхалқ байрами олдидан шаҳарда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишни режалаштирганмиз. Бу йилги тадбирларимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ҳам қамраб олишни режалаштиряпмиз. 

Таъкидлаш жоиз, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наврўз умумхалқ байрами олдидан мамлакатимизнинг ҳар бир маҳалласида хайрия тадбирларини ўтказади. Ҳомийлар кўмагида ўтказиладиган мазкур тадбирларда Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётган ватандошларимиз, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари”га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, уларга беғараз ёрдам кўрсатилади.

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати