Ушбу рўйхатдан 8 нафар боксчимиз ўрин олди:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 12-ўринда қолган;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона юқорилади ва 13-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдаги каби, 11-ўрин; Жаҳонгир Расуловнинг ўрни ҳам ўзгаришсиз қолди - 33-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 28-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона пастлаб, 32-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги сингaри - 6-ўрин.