Ушбу мақсадлар учун вазирлик қарийб 32 миллиард иена (тахминан 225 миллион доллар) ажратишни режалаштирмоқда. Суперкомпьютер Японияда сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш учун ишлатилиши кутилмоқда. Бу орқали IT соҳасидаги япон компаниялари ва хорижий рақобатчилар ўртасидаги тафовутни камайтириш кўзда тутилган. Бўлим суперкомпьютерга булутли хизматлар орқали киришни таъминлайди.
3 январь куни Япония миллий табиий фанлар институти (RIKEN) ва Fujitsu мутахассислари 2025 йилгача Фугаку суперкомпьютерига квант ҳисоблаш имкониятларини интеграциялаш лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилди, бу эса унга энг мураккаб ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради, деб хабар беради tass.ru.