“Мен Ким Чен Инга Япония-Шимолий Корея муносабатларидаги муаммоларни ҳал қилиш ва икки давлат учун янги давр очиш ниятимни билдиришда давом этаман ва шу билан бирга, юқори даражада учрашув ва музокараларни тез орада ўтказиш зарур, деб ҳисоблайман. Бунинг учун турли каналлар орқали юқори даражадаги ишлар олиб борилмоқда. Бироқ унинг мазмуни ҳақида айта олмайман, чунки бу бўлажак музокараларга таъсир қилиши мумкин”, деди Кисида.
Йил бошида Ким Чен Ин 1 январь куни Ното ҳудудида юз берган зилзила муносабати билан япон халқига ҳамдардлик билдирган эди. Бунинг учун Япония ҳукумати унга миннатдорчилик билдирган, деб хабар беради ria.ru.