Сейсмик ҳодиса маҳаллий вақт билан 04:33 да Мияги префектураси яқинидаги шимоли-шарқий соҳилда қайд этилган. Зилзила ўчоғи 60 километр чуқурликда жойлашган. Ер силкинишларининг максимал кучи Японияда қабул қилинган етти балллик шкала бўйича тўрт баллга етди, деб хабар беради mir24.tv.

18 сентябрь куни Япониянинг Окинава префектурасидаги Мияко ороли ғарбида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинган эди.