26 май куни Япониянинг Тиба префектураси қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Япония Миллий метеорология бошқармаси хабар берди.
Зилзила ўчоғи тахминан 50 километр чуқурликда жойлашган.
Пойтахт вилоятида кучли зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими ишлади ва барча телеканаллар тегишли хабарларни эфирга узатди.
Токиода бир дақиқа давомида кучли силкинишлар сезилди, уйларда мебеллар чайқалди, деб хабар беради korrespondent.net.