Қурилма Lunar Excursion Vehicle 2 (LEV-2) деб номланади. У тўлақонли Ой ровери эмас, балки технологияни синаб кўриш учун синов модели. Бошқа коинотни тадқиқ этаётган мамлакатлар сингари Япония ҳам Ойга муваффақиятли қўнишни амалга оширишдан манфаатдор. Бу кейинги тадқиқотлар ва лойиҳалар учун имкониятлар очади.

LEV-2 ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи TOMY компанияси ва Дошиша университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган, электрон компонентлар эса Sony муҳандислари томонидан яратилган. У бир-биридан узоқлашиши мумкин бўлган шар шаклида ишлаб чиқилган, деб хабар беради techcult.ru.