Унга кўра:
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг “Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар тақдим этиш лойиҳаси” доирасида кунчиқар мамлакатнинг етакчи университетлари магистратурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқиши ташкил этилади.
2019 йил 28 августда Ўзбекистон Ҳукумати ва JICA ўртасида Айирбошлаш нотаси ва Грант битими имзоланган эди. Унда мамлакатимиз вакилларининг 2020-2021 йилларда Япония етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури бўйича кунчиқар мамлакат Ҳукумати томонидан 263 миллион йени (2,48 миллион АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида грант тақдим этилиши;
JICA томонидан белгиланадиган ташкилотнинг стипендиантини танлаш, унга ўқиш жараёнида ҳамроҳлик қилиш ҳамда уч томонлама битим бажарилишининг мониторинги билан боғлиқ хизматлари учун ҳаражатларни грант ҳисобидан қоплаш;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида меҳнат қилаётганлар орасидан Япония етакчи университетлари магистратурасида ўқиш учун 18 нафар ва докторантурасида ўқиш учун 1 нафар талабгорни танлаш шартлари кабилар белгиланган эди.
Маълумот ўрнида:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари иштирокида Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва JICA билан ҳамкорликда ўтказилган танлов натижаларига кўра, йилига 17 нафардан, ўтган икки йилда жами 34 нафар юртимиз вакиллари ўқишга юборилган.