Қайд этилишича, воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, унга фавқулодда хизматлар, полиция ва мудофаа кучлари аскарлари жалб этилган.

Охирги маълумотларга кўра, янги йил куни Япониянинг марказий қисмида содир бўлган кучли ер силкинишлари оқибатида камида 77 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши турли даражадаги жароҳатлар олган. Исикава префектурасида зилзилалар оқибатида юзага келган кўплаб ёнғинлар 200 дан ортиқ турар-жой биноларини вайрон қилган, зилзилалар туфайли 250 дан ортиқ бинога зарар етган.

30 мингдан ортиқ одам эвакуация марказларида қолишмоқда. Япониянинг марказий ва ғарбий қисмларининг 60 мингдан ортиқ аҳолиси эвакуация қилинди, деб хабар беради tass.ru.