Тошқин 12 минг турар-жой биносини вайрон қилди. Минглаб оилалар сув ва электр тармоғисиз қолди. Тошқин туфайли бир нечта аҳоли пунктлари ташқи дунёдан узиб қолган.
Қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 109 миллион долларга баҳоланмоқда. Япониядаги 70 дан ортиқ одам тошқин ва кўчкилар қурбонига айланди, яна 13 киши бедарак йўқолди.
Бугун Япония Бош вазири Шинзо Абе зарар кўрган ҳудудларни кўздан кечирди. Яқин кунларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бундай маълумотлар NHK телеканали ва Россия 24 телеканали томонидан тақдим этилган.