Япониянинг порт шаҳри бўлган Кобе полицияси момақаймоқ ўтидан коронавирусга қарши мўжизакор чой тайёрлаб сотишда айбланаётган маҳаллий компания президентини қўлга олди. Asahi газетасининг хабар беришича, бу иш билан фирманинг яна бир ходими қамоққа олинган. Прокуратурага мазкур воситани сотишга алоқадор дея гумон қилинаётган бир қатор дорихона эгалари бўйича ҳужжатлар келиб тушган.
Фирибгарлар фикрича, момақаймоқ ўтининг пояси ва гуллари гўёки, ўзида коронавируснинг зарар келтирувчи хусусиятидан маҳрум қиладиган ноёб модда сақлайди. Рекламада айтилишича, бунинг учун ҳар сафар қайта-қайта дамлаб кунига камида ўн марта ичиш лозим.
Полициянинг таъкидлашича, ушбу фирибгарликнинг ҳалокатли томони шундаки, момақаймоқ "хусусияти"га ишониб қолганлар коронавирусдан оддий ҳимоя воситаси ҳисобланган ниқоб тақиш, қўлни мунтазам совунлаб ювиш ва махсус дезинфиция воситалари билан ишлов бериш каби жиҳатларга бепарво бўлиб қолади.
Ҳозирда тергов жараёнларида фирибгарларнинг интернет сайтидаги ушбу восита гўё Япониянинг 800 дан ортиқ аптекада сотилган деган хабари қанчалик ҳақиқатга мос экани текширилмоқда.
Пандемия бошлангандан буён мамлакатда деярли 18,4 минг киши касаллаган. 947 киши шу касаллик оқибатида вафот этди. 126,4 минг бемор тузалди. Ҳозирда эса реанимация бўлимларида 80 киши сунъий нафас олиш аппаратларига уланган.