Фаза 20 ноябрга қадар давом этади, бу вақт давомида 7,8 минг тоннага яқин сув оқизилади, кунига 500 тоннадан ортиқ сув оқизилиши режалаштирилган.
2024 йилнинг 31 мартига қадар океанга тахминан 31,2 минг тонна сув оқизиш режалаштирилган. Умумий оқизиш режаси 30 йилга мўлжалланган.
Фукусима атом электр станциясидан сув оқизиш Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) томонидан маъқулланган.
Октябрь ойида Россия Япониядан балиқ ва денгиз маҳсулотлари импортига вақтинчалик чекловлар киритди. Улар “сув маҳсулотлари хавфсизлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган кенг қамровли маълумотлар тақдим этилмагунча” амал қилади. “Фукусима-1” АЭСнинг икки ишчиси радиация таъсири оқибатида касалхонага ётқизилди. Улар қувур тизимини тозалаш ишларини олиб боришган, деб хабар беради mir24.tv.