Маҳаллий оммавий ахборот воситалари вулқоннинг ҳаракатга келгани акс этган суратларни эълон қилмоқда.

Сакурадзима сўнгги бор 8 февраль куни отилганди. Вулқон ҳаракатга келгач, 1000 метр баландликкача осмонни кул булути қоплаганди. Бу сўнгги беш йил ичида вулқонинг илк марта ҳаракатга келиши эди.

Сакурадзима – Япониядаги энг фаол вулқонлардан бири. Мамлакатда жами 200 га яқин вулқон мавжуд бўлиб, улардан 40 таси фаол, деб хабар беради mir24.tv.