Учрашувда Ўзбекистонда туризм бозорини эркинлаштириш, хорижий сайёҳларга қулайликлар яратиш ҳамда туризм соҳасида инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Тадбир якунлари бўйича мамлакатимиз туризм салоҳияти, тарихий обидалари ҳақида японияликларни кенг хабардор қилиш ҳамда “Самарқанд бренди”ни тарғиб этиш мақсадида “PIVOT” медиакомпанияси журналистининг Ўзбекистонга ижодий сафарини ташкиллаштириш ва махсус видеоблог тайёрлашга келишиб олинди.