Зилзила соат 11.00 да Япониянинг Идзу архипелагининг жанубидаги Торисима ороли яқинида содир бўлган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.

Тахминларга кўра, цунами баландлиги 1 метрни ташкил қилади. Метеорологларнинг огоҳлантиришича, ҳатто бир метр баландликдаги тўлқин ҳам одамлар учун хавфли саналади. NHK телеканали ўз кўрсатувларини тўхтатиб қўйди ва эфирни архипелаг оролларидан олиб бормоқда. Аҳоли соҳилга яқинлашмасликка чақирилмоқда. Денгиз яқинида бўлганлар зудлик билан баландроқ жойга кўтарилишлари керак, шунингдек, мазкур ҳудудда қариндошлари ва дўстлари бўлса, бу ҳақда огоҳлантиришлари лозим. Энг хавфли ҳудудлар – бандаргоҳ ва дарё бўйлари ҳисобланади. Тахминларга кўра, биринчи тўлқин орол қирғоғига 11.30-12.00 оралиғида яқинлашади, деб хабар беради ria.ru.