Япониянинг юз минглаб аҳолиси «Хайшэнь» супертайфуни туфайли эвакуацияга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар берди «МИР 24».

Миллий метеорология бошқармаси табиий офат «қисқа фурсат ичида рекорд даражада кўп ёғингарчиликлар»ни олиб келишидан огоҳлантирди. Айни вақтда «Хайшэнь» Тинч океани бўйлаб Окинава томон ҳаракатланмоқда. Эпицентрда шамолнинг бирдан кучайиши сониясига 70 метргача етади.