Ушбу меморандумга мувофиқ шаҳарда “Zarafshan-Uchiyama System” МЧЖ хорижий корхонаси таъсисчилигида “Ахборот технологияси академияси” ташкил этилди.

Айни соатларда мазкур таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Ғайрат Фозилов (онлайн), Зарафшон шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, “Beeanz Inc.” компанияси директори Учияма Цутому ва япониялик мутахассислар (онлайн) иштирок этди.

Ушбу IT Академиясида 30 ёшгача бўлган ёшларни ўқитиш ҳамда ёш дастурчиларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда 200 нафар ўқувчи академияга қабул қилинган. Яқин кунларда уларга дастурлаш бўйича япониялик мутахассислар томонидан дарслар ўтила бошлайди.