Ўзаро мулоқот давомида Тошкент ва Токио шаҳарлари ўртасида дўстона ҳамкорлик ўрнатилганлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Нагоя мерияси ўртасида шериклик тўғрисида битим имзоланганлиги, шунингдек, пойтахтимизда Нагоя юқори технологиялар паркини ташкил этиш, японияликлар билан биргаликда иқтисодиёт, саноат, транспорт, таълим, туризм ва бошқа устувор йўналишларда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилганлиги қайд этилди.
AOIKAI Medical Corporation Япониядаги нуфузли корпорация бўлиб, тиббиёт йўналишида узоқ йиллардан бери фаолият олиб боради. Компания вице-президенти Тамаи Хироши қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, хусусан, Тошкентда ваколатхона очиш, шунингдек, бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режаси борлигини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш. Раҳмонов меҳмонга Япония давлати мамлакатимизга ишончли ҳамкорлиги, у билан ишлаш шарафли эканлигини, доимо ҳамкорликка тайёрлигини, япониялик тадбиркорлар учун шаҳар ҳокимлиги ҳар томонлама ёрдам беришга шайлигини билдирди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.