Натижада, атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг (PM2,5/PM10) тўпланиши кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Бу жараён 3 кун давомида сақланиб туради.

Сўнг антитциклоннинг таъсири кучайиб боради ва 16–17 январь кунларига келиб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучаяди.

Шу билан бирга, антитциклон натижасида ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар қайд этилади.

Ёғингарчиликлар ва шамол натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ҳамда атмосфера ҳавоси сифати яхшиланишига бир оз муддат сабабчи бўлиши кутилмоқда.