Шунга қарамай,  даромад топишнинг ноқонуний йўлларини танлаётганлар ҳамон учраб турибди. 

Таъкидлаш лозим, давлат солиқ органлари солиқчи - кўмакчи тамойили асосида қонуний фаолият юритаётган субъектларни қўллаб-қувватлаш билан бирга, ноқонуний тадбиркорлик фаолиятига нисбатан муросасиз курашмоқда.  

Хусусан, давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Наманган шаҳрида жойлашган омборда жами 5 856 дона, умумий қиймати 80,9 млн  сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари мавжудлиги маълум бўлди. 

Тадбир давомида сотишга мўлжалланган яроқлилик муддати ўтган яна 9 287 дона таркибида спирт моддаси бўлган суюқликлар аниқланди. 

Шунингдек, Наманган туманидаги омборлардан бирида сақланаётган яроқлилик муддати ўтган 275 дона алкоголь маҳсулотининг ҳам савдосига чек қўйилди. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маҳсулотлар масала қонуний ҳал бўлгунга қадар ашёвий далил сифатида вақтинчалик олинди.