Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.B.” МЧЖ норасмий вакили Г.га яроқлилик муддати ўтганлиги сабабли “G.” МЧЖ томонидан қайтарилган жами 1 000 дона “Прометей” номли дори воситасини “H.B.” МЧЖга қайтармасдан, шундан 269 донасини сотиб юбориб, қолган 731 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўзи яшаб келаётган хонадонда сақлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.