Рейтинг ҳудудлардаги ижтимоий осойишталик, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, атроф-муҳит ва инфратузилмавий қулайликлар каби йўналишларга оид 37 та кўрсаткични ўзида жамлаган композит индекс

асосида тузилган бўлиб, 2020-2021 йиллар учун ҳисобланди.

Таҳлил натижаларига кўра, Тошкент шаҳри (рейтинг кўрсаткичи 65), Бухоро (57), Навоий (49) ва Фарғона (48) вилоятлари 2021 йилда Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай ҳудудлар бўлгани аниқланди.

Рейтингда Фарғона вилояти 7-поғонадан 4-поғонага кўтарилган, Андижон вилояти 5-поғонадан 6-поғонага тушган.