“Навоий халқаро аэропорти” МЧЖнинг тиббий-соғломлаштириш пунктида “Яхшилик албатта қайтади” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.
Вилоятнинг Кармана туманида оғир бетоб бўлиб қолган 2 нафар қизалоқ учун “Навоий халқаро аэропорти” ёшлари кўнгиллилар қаторида ташаббус кўрсатиб, қон топширишди.
Вилоят қон қуйиш маркази ходимларининг саъй ҳаракати билан малакали шифокор назорати, лаборатория текширувлари жойида ташкиллаштирилди. Бу иш унуми ва қулайлигига сабаб бўлди ва ишчи-ходимларни кўпгина оворагарчиликлардан озод қилди.