Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди. Ушбу йиғин карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқда.
Ўқув-машғулот йиғини бошлиғи этиб таэквондо WT бўйича мураббий Собир Назаралиев тайинланди.
Яккакурашлар ва олий спорт маҳорат мактаби директори Баҳодир Маматназаров йиғинга ташриф буюрди ҳамда таэквондочилар билан суҳбатлашди, яратилган шароитлар билан танишди.