Мазкур танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Кегайли туманидаги Орзу фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева биринчи, Тўрткўл туманидаги Шорахон овул фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Ўрингул Аллабергенова иккинчи, Қонликўл туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нигора Алламбергенова учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Йилнинг энг ватанпарвар аёли, Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли,Йилнинг энг яхши ижодкор аёли, Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли,Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси, Йилнинг энг жонкуяр устози, Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи ташкилотчиси, Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди, дея хабар бермоқда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати.
"Йил аёли" ғолиблари тақдирланди
Мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” танлови ўтказиб келиняпти.
Президентимиз Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилаб берди
- Ўзбекистон ва АҚШ 12 миллиард долларлик лойиҳалар бўйича 54 та келишув имзолади
- 2026 йили 1 140 километр канални бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда
- Урганч давлат университетида Конфуций институти ташкил этилди
- Сержио Горни Ўзбекистон Республикасининг “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Марко Рубиони Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди
- Президентимиз устоз ва мураббийлар билан учрашиб, таълим соҳасидаги янги ташаббусларни белгилаб берди
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим