Экология вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг дастлабки 4 ойида республикада ўрнатилган онлайн кузатув камералари орқали жами белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ жами 3743 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.
Онлайн камералар орқали нафақат ноқонуний чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги ҳуқуқбузарликларни ҳам ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш имконини беради. Ҳуқуқбузарликларга нисбатан қонуний тартибда тегишли чоралар кўрилмоқда.