Танловда қуйидаги 7 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади:
-Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси;
-Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси;
-Йилнинг энг фаол ихтирочи-инноватор талабаси;
-Йилнинг энг фаол спортчи талабаси;
-Йилнинг энг фаол иқтидорли талабаси;
-Йилнинг энг фаол ижодкор талабаси;
-Йилнинг энг фаол тадбиркор талабаси (хотин-қизлар учун).
Танлов номинациялар бўйича биринчи ОТМ босқичида юқори ўринларни эгаллаган ғолиблар олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи ва тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 8, 6 ва 4 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Республика босқичи эса жорий йилнинг ноябр ойида ташкил этилади. Ушбу босқич ғолиблари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги дипломи, махсус статуетка ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1-ўрин 15 баробари, 2-ўрин 10 баробари ва 3-ўрин 8 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.