Қайд этилганидек, шаҳрни жорий йил ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ўсиш суръатларида бажариш, турмуш тарзини яхшилаш, аҳоли жон бошига хизматларини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар ва аҳолини реал даромадларини ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, пандемия натижасида карантин чекловлари ўрнатилишига қарамасдан, шаҳарда ўтган давр давомида деярли барча иқтисодий кўрсаткичлар белгиланган режадан ошириб бажарилди.

Жумладан, иқтисодий кўрсаткичларни етакчи тармоғи бўлган саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида ўтган 9 ой давомида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 4,9 триллион сўмни ташкил қилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, шаҳарда “Тадбиркорлар уйи” ташкил этилди. Мазкур “Тадбиркорлар уйи”га Савдо-саноат палатаси, “Лойиҳалар фабрикаси”, салоҳиятли лойиҳа институтлари, Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ходимлари жойлаштирилди.

Шунингдек, “Тадбиркорлар уйи”га иш жойи сақланган ҳолда тижорат банклари, Давлат хизматлари агентлиги шаҳар бўлими, шаҳар Қурилиш бошқармаси, Кадастр агентлиги шаҳар бўлими ҳамда коммунал идоралардан малакали мутахассислари сафарбар этилди. 

Шаҳарда жорий йилнинг ўтган даврида мингдан зиёд кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.
Коронавирус пандемияси даврида кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, туризм ва хизматлар соҳасига иқтисодий кўмак бериш мақсадида, 32 минг 722 та ҳолатда 2,5 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

11 ойда 22 миллион доллар экспорт амалга оширилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга ошишига эришилди. 
Фарғона шаҳрида 2020 йилда 33 та лойиҳа орқали 21,1 миллион долларлик хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши белгиланган бўлса, жорий йилнинг 9 ойида 30 та корхона томонидан 25,3 миллион долларлик инвестиция жалб қилинди.

Тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, уларнинг 60-70 фоизида ер ажратиш масаласи кўтарилмоқда. Шундан келиб чиқиб, кичик саноат зоналари ташкил қилиш ўз самарасини бермоқда. 
Шаҳардаги 4 та кичик саноат зоналарининг умумий ер майдони 51,3 гектарни ташкил қилиб, уларда 2020-2021 йилларда умумий қиймати 1 триллион сўмга тенг бўлган 65 та лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 3,4 мингта янги иш ўрни яратилиши белгилаб олинган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 8 та лойиҳа томонидан 43,9 миллиард сўмлик  маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу ўз навбатида, 4,3 миллион доллар миқдорида валюта захирасини тежашга эришилди.
Жумладан, шаҳардаги "Gold quality invest" хусусий корхонада 550 минг дона қиймати 4,6 миллиард сўмлик болалар ўйинчоқлари, "OIL FILTER TECHNOLOGIES" МЧЖда  9,7 минг дона қиймати 16,5 миллиард сўмлик турли хил фильтрлар, "Bontech Medical" МЧЖда 42 дона қиймати 7,5 миллиард сўмлик детектор ишлаб чиқариш, ҳарбий турдаги партотив тунги рентген аппаратлар ишлаб чиқарилди.
Аҳолини қийналган қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда даромадсиз қолган фуқароларга ёрдам бериш мақсадида, шаҳардаги мавжуд 90 минг 415 та оилалардан 7 минг 503 таси “Темир дафтар”га киритилди.

Шунингдек, 4 та сектор раҳбарлари ва уларнинг ишчи гуруҳлари томонидан ўзларининг ҳудудларида ўтказилган ўрганишлар давомида, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар қўшимча равишда “Темир дафтар”га киритилиб, уларнинг сони 10 минг 659 тага етди.

Мазкур дафтарга киритилган оилаларда, меҳнатга лаёқатли 7 минг 62 нафар фуқаронинг 7 минг 44 нафари бандлиги таъминланди.
Шаҳарда қишлоқ ҳўжалиги экинлари етиштириш учун 1 минг 706 гектар экин ер майдони мавжуд. Қишлоқ хўжалиги йўналишида 2021 йилга 5 та лойиҳада тадбиркорлар томонидан 11 миллиард сўмлик инвестиция киритиш орқали аҳолига мева-сабзавот, гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш йўлга қўйилади.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш борасида шаҳарда 284 мингдан ортиқ аҳолининг 98 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, 6,5 минг нафар, яъни 2 фоизи аҳоли муқобил манбалар орқали ичимлик суви билан таъминланади. Шунингдек, 215 мингдан зиёд аҳоли 74 фоизи марказлаштирилган оқава сув хизматлари билан таъминланган.

2021 йилда аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 80 километр электр тармоқлари ва 50 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш керак. 48,1 километр электр тармоғи ва 7 та трансформатор пунктларини янги ўрнатиш зарур. Бу келгуси йил дастурига киритилди.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 1 минг 307 та газ тақсимлаш қурилмалари тўлиқ тафтишдан ўтказилди. 42,7 километр қувурлар зичликка синаб, пудлаб тозалаш ишлари амалга оширилди ҳамда 21,6 километр газ тармоғи асбоблар ёрдамида текшириш ишлари бажарилди.

2021 йил давомида шаҳардаги “Meridian Oncologycal Hospital” МЧЖда қиймати 200 миллиард сўмлик, “Meridian Diagnostic Hospital” МЧЖнинг қиймати 30,1 миллиард сўмлик тиббий хизмат кўрсатиш ташкил қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, лойиҳа қиймати 85,7 миллард сўмга тенг бўлган Жанубий Корея давлати ҳамкорлигида “KOICA” ўқув маркази ташкил этилади ҳамда “ANGLESEY FOOD” МЧЖда қиймати 25 миллиард сўмлик кўнгил очар савдо мажмуасини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.