2023 йилда эса 813 минг таълим муассасалари битирувчилари, 241 минг меҳнат миграциясидан қайтган мигрантлар, 21,4 минг муддатли ҳарбий хизматдан озод этилганлар, 13,4 минг ишини йўқотган шахслар меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича жами 5 минг 199 минг аҳоли бандлиги таъминланган. 

Қайд этилишича, жорий 9 ой давомида корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган 37,7 мингта буюртмаларга асосан 94,8 минг банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган. 

Жорий йилда “Аёллар дафтари”га киритилган 425,8 минг нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар 409 минг нафарининг бандлигига кўмаклашилган.

Бундан ташқари, 1 миллион 200 мингта камбағал оилалар рўйхати шакллантирилиб, “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилган.

Йил якунига қадар Ўзбекистонда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилаётгани алоҳида таъкидланган.