Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикада 2021 йилнинг январь–июнь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан 5 807,2 минг тонна портландцемент ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 123,0 фоизни ташкил.
Цемент ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:
- январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз);
- январь-февраль ойларида 1 325,4 минг тонна (118,4 фоиз);
- январь-март ойларида 2 228,4 минг тонна (114,1 фоиз);
- январь-апрель ойларида 3 582,6 минг тонна (126,9 фоиз);
- январь-май ойларида 4 679,2 минг тонна (124,2 фоиз)ни ташкил этди.
Йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 42,3 фоиз, Навоий вилояти 32,2 фоиз, Жиззах вилояти 13,0 фоиз ҳамда Фарғона вилояти 8,5 фоиз ҳиссасига тўғри келди.