Исроил Ғазо шаҳрига 20 дақиқа ичида вертолётлар билан бирга 37 марта зарба берди. Бу ҳақда Ynet портали хабар берди.
Унга кўра, Исроил армияси учувчисиз учоқлар ва вертолётлардан фойдаланган, шунингдек, артиллериядан ўт очган. Нашрнинг ёзишича, шаҳар аҳолиси ҳужумга учраган ҳудудлардан оммавий равишда эвакуация қилинмоқда.
Аввалроқ Axios портали Исроил раҳбариятидаги манбага таяниб, 15 сентябрь куни Исроил Фаластиннинг Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш мақсадида унга ҳужум бошлагани ҳақида маълум қилганди, деб хабар берди tass.ru.