Бу ҳақда Ynet порталига Нетаньяху атрофидаги юқори мартабали амалдорлар хабар беришди.

“Қўл ташланди, биз Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш сари интиляпмиз”, деди расмийлар.

Ynetнинг қайд этишича, Исроил ҳарбий раҳбарияти, жумладан, армия бош штаби бошлиғи Эяль Замир бундай қарорга қарши. 4 август куни у ташриф билан жўнаб кетиши керак эди, аммо сафарни бекор қилди. Бироқ, ҳукумат ҳарбийларнинг фикрини эътиборсиз қолдиришга тайёрлигини очиқ айтди. “Жанговар ҳаракатлар ҳатто [Ғазо секторидаги] гаровга олинганлар сақланадиган ҳудудларда ҳам олиб борилади. Агар бу ЦАХАЛ штаб бошлиғини қониқтирмаса, у истеъфога чиқиши мумкин”, дея расмийлардан бирининг сўзларидан иқтибос келтиради Ynet.

Портал маълумотларига кўра, Нетаньяху тез орада Вазирлар Маҳкамасига армияга Ғазони тўлиқ эгаллашга буйруқ бериш таклифини киритиши мумкин. Ynet хабарига кўра, Исроил сиёсий раҳбарияти келишув натижасида гаровга олинганларни озод қилиш музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабабли энди имконсиз деган хулосага келган.

Шу пайтгача Нетаньяху Исроил Фаластин анклавини тўлиқ босиб олиш ниятида эканини расман маълум қилмаган. Шу билан бирга, у ўз мамлакати ҳар қандай ҳолатда ҳам Ғазодаги урушнинг асосий мақсадларига эришиш – радикал ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий-сиёсий тузилмасини мағлуб этиш ва тутқунликда ушлаб турилган барча ўғирланганларни қайтариш ниятида эканини бир неча бор таъкидлаган, деб хабар берди tass.ru.