Ижтимоий тармоқларда дорихоналарда ўтказилган тезкор рейдлар натижасида «Йодомарин», «Кардиомагнил» ва «Нимесил» дориларининг қалбаки турлари аниқланганлиги ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “МЕР Кардимагнис”, “Нимесул” ва “Йодо-Нарим” дори воситалари фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти учун берилган лицензияга эга корхона томонидан ишлаб чиқарилгани, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, “Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри”га киритилгани, аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари томонидан тегишли лаборатория синовларидан ўтказилиб, мувофиқлик сертификатига эга бўлган маҳсулот эканини ва бу дори воситасининг сифати борасида юртдошларимиз хавотирга тушмасликлари кераклигини билдиради.