Ҳаво ҳарорати 10-12° га пасайиши кутилади.

Ушбу кунлари кундуз кунлари ҳарорат 10-13° илиқни, 10-11 октябрда кечалари 2-5° илиқни ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0-3° совуқгача бўлади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати маркази.