Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 56-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳага кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбур суғурта қилиш қоидаларнинг 2-бандида Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома тушунчасига таъриф берилмоқда.
Қоидаларнинг 11, 34, 341 37 ва 38-бандлари йўл-транспорт ҳодисасини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими иштирокисиз расмийлаштиришга оид қоидалар билан тўлдирилмоқда.
Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома бланкаси намунаси қоидаларга 7-илова бўлиб киритилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришномани (Европротокол) амалиётга жорий этилиши муносабати билан биринчи навбатда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ва ҳайдовчилар ўртасидаги бевосита мулоқотни амалга оширишда «инсон омили»га ва ортиқча қоғозбозликка чек қўйилади ва фуқароларнинг ортиқча сарсонгарчиликлар олди олинади.
Ҳар бир содир этилган йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш учун йўл-патруль хизмати инспекторларининг вақти ҳам тежалади.
https://regulation.gov.uz/uz/document/22922 ҳаволаси орқали ҳужжат билан атрофлича танишиш ва муҳокамада иштирок этиш мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.