Маълумотларга кўра, ҳеч ким ҳалок бўлмади, фақат бир неча киши жароҳатланди.
Ҳодиса Сомали пойтахти Могадишо халқаро аэропортига қўнаётганда содир бўлди. Самолёт учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва денгиздан бир неча метр узоқликдаги бетон тўсиққа бориб урилди. Самолёт қўниш мосламаси зарар кўрди ва фюзеляжда бир нечта ёриқлар пайдо бўлди. Ҳодиса сабаблари ҳозирча экспертлар томонидан аниқланмаган, деб хабар беради mir24.tv.