Транспорт турлари бўйича йўловчилар ташиш таркибида автомобиль транспорти устунлик қилиб, унинг улуши умумий ҳажмнинг 99,1 фоизини ташкил этади.

Ҳудудлар орасида автомобиль транспортида ташилган йўловчилар умумий ҳажмида энг юқори улуш Тошкент шаҳри (19,2 %), Андижон (12,3 %), Тошкент (11,6 %) ҳамда Фарғона (11,3 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.