Йўловчи ташиш ҳуқуқини олиш учун очиқ тендерлар ўтказилади
Воқеа-ҳодисалар
28 мар 2022, 17:52
949
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер жорий йилнинг 26 апрель санасида бўлиб ўтади.
Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар тарқатди.