Йўловчилар АТТО транспорт ва виртуал карталарида ўтиш тарифларидан фойдаланиб ўз маблағларини сезиларли миқдорда тежашмоқда, деб ёзади "Тошшаҳарйўловчитарнс" ахборот хизмати.

2025 йил январь ойида ўтиш тарифларидан фойдаланиш статистикаси:

Жамоат транспортида АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали 15,2 миллион тўлов амалга оширилди.

  • Автобусларда — 11,7 миллион;
  • Метрополитенда — 3,5 миллион

Йўловчилар январь ойи мобайнида ўтиш тарифлари орқали 3,2 млрд сўм тежашди.