Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ечиб олган шахс  Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи, 1995 й.т., А.С. эканлиги аниқланган.

А.С. унинг танишини "Нукус-Хўжайли" йўналишидаги тижорат транспорти ҳайдовчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи Р.Б. банк картасидаги пулларни нақдлаштириб бериш эвазига 100.000 сўм таклиф қилганлиги сабабли Нукус шаҳридаги банк шаҳобчаларидан бирида нақдлаштириб олганлиги ва келишувга биноан қолган пулларни унга қайтариб берганлигини маълум қилган.

Р.Б. ва А.С.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.