Аммо 4-секторни фуқаролар тақдирига бефарқ қарамасликлари мени хурсанд қилди. Улар бизга кераклича ёрдам бериб, ишларни жиддий ташкил этиб, уйимизни таъмирлаб, оилавий шароитимизни ҳам яхшилаб берадиган бўлишди. Бундан жудаям миннатдормиз, нафақат мен, балки бутун маҳалламиз аҳолиси содир бўлаётган ислоҳотлардан хурсанд, — дейди Яккасарой туманида кам таъминланган оилада яшовчи Наргиза.

«Обод маҳалла» давлат дастурига мувофиқ маҳаллаларда бўлаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда кам таъминланган оилаларга зарур моддий ёрдам кўрсатиш орқали қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси раҳбари Н. Турсунов бошчилигида тизим ходимлари маҳаллалар бўйлаб тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Солиқ органи раҳбарларининг Шайхонтоҳур туманига ташрифи чоғида «Гулобод» маҳалласидаги бир қанча муаммолар ўз ечимини топди.

Жумладан, мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб мавжуд муаммолар бартараф қилинди.

Эпилепция касали билан оғринган ёлғиз боласини тарбиялаётган бева аёлга бошқарма бошлиғи томонидан компьютер совға қилинди. Оилавий шароитини яхшилаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Шунингдек, 4-сектор мутасаддилари маҳалладаги яшаш шароити оғир бўлган яна бир хонадонга ташриф буюришди. Оилавий шароити туфайли даволана олмаётган, онкологик касал бўлган аёл, даволаниши учун касалхонага ордер ва дори дармонлар билан таъминланадиган бўлди.

Бундан ташқари яна бир кам таъминланган оила мурожаати тингланиб унга ҳам тегишли ёрдам кўрсатиладиган бўлди ва ушбу хонадонларнинг ҳаммаси озиқ-овқат билан таъминланди.

Шайхонтоҳур туманида бу хонадонлардан ташқари ёрдамга муҳтож оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида туман солиқ инспекция раҳбарига бир қатор кўрсатмалар берилди.

Маҳаллабай учрашувлар давомида шаҳар солиқ бошқармаси мутасаддилари Яккасарой тумани Дамариқ маҳалласига ташриф буюришди ва шу маҳаллада истиқомат қилувчи У.Жўраевнинг қурилиши чала қолган уйи томини ёпиб, таъмирлаш ишлари 10 кунда тўлиқ битказилишини таъминлаб беришди.

Кам таъминланган ушбу оиланинг уйида яшаш учун зарур қулайликлар яратиб берилди.

Маҳаллабай учрашувларда маҳаллаларда ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.