Танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар маҳалла, мактаб, маданият ва санъат, спорт, «Токио 2020» паралимпия ғолиблари, таълим, туризм, президентнинг 5 ташаббуси ғояларини асосида қисқа метражли фильмлар суратга олади.
Кинолойиҳалар халқаро тажрибада муваффақиятли амалга оширилган «Питчинг» тақдимотлари орқали ҳимоя қилинади.
Иштирокчилар 8 ноябрдан - 22 ноябргача танловга ариза топширишлари мумкин, деб хабар беради Кинематография агентлиги матбуот хизмати.